Машҳур ва бетакрор овоз соҳиби Каниза ўзининг ижодий фаолиятида яна бир қадам ташлаб, мухлисларини янги сюрприз билан хурсанд қилмоқда. У ўзининг Instagram саҳифасида “Ёна ёна” деб номланган янги қўшиғи учун суратга олинаётган клип жараёнидан лавҳалар билан бўлишди.
Клипнинг намойиши яқин кунларда премьера қилинади, деб кутилмоқда. Қайд этиш жоиз, бу — Канизанинг нафақат навбатдаги мусиқий лойиҳаси, балки унинг образ ва саҳнавий услубидаги янги босқичи ҳамдир. Хонанда ҳар доимгидек ўзининг эпотаж, эркин ва креатив образи орқали яна бир бор диққат марказига тушди.
Клипдан олинган видеолавҳаларда Канизанинг ғаройиб, замонавий ва ноанъанавий услубдаги либослари, оғир рақс хореографиялари ва эмоцияга бой саҳналар кўзга ташланади. Мухлислар унинг клип услубини хорижий шоу-бизнесга яқин деб баҳолашди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!