
“Чўқинтирган ота” фильми режиссёри Фрэнсис Форд Коппола Римда шифохонага ётқизилди, деб Ansa агентлиги хабар берди. Режиссёрининг соғлиғи ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.
Маълумотларга кўра, у Римнинг “Tor Vergata” касалхонасида даволанмоқда. Коппола ёз мавсумини Италияда ўтказмоқда ва яқинда Калабрияда бўлиб, у ерда Magna Grecia фестивалида янги “Мегалополис” фильмини тақдим этган.
У фестивалда ёшларга “Дунё қийин аҳволда, аммо инсоният ҳар қандай муаммони енгиши мумкин. Биз фарзандларимиз учун биргаликда буюк келажак қуришимиз керак”, — деган. Шунингдек, режиссёр кузда суратга олишни режалаштирган янги лойиҳа учун жой излаётган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар