9-август санасида Xива шаҳрида бўлиб ўтадиган анъанавий Қовун сайли нафақат ширин полиз маҳсулотлари, балки маданий ва кўнгилочар дастурлар билан ҳам ёдингизда қолади. Бу йилги байрам доирасида ташкил этиладиган катта концерт санъат ихлосмандлари учун ҳақиқий совға бўлади. Тадбир Ичан-Қалъа яқинидаги майдонда ўрнатилган саҳнада ўтади ва меҳмонларга ёрқин онлар тақдим этади.
Концерт кечасида дилга яқин қўшиқлари билан миллионлаб тингловчилар қалбини забт этган Jony саҳнага чиқади. Унинг ҳиссиётга бой ижроси ва жонли чиқишдаги энергияси мухлисларни мусиқий саёҳатга олиб киради. Шунингдек, замонавий ритмлар ва эксклюзив сетлари билан танилган DJ Dianella ҳам саҳнада бўлиб, томошабинларни рақсга чорлайди.
Ўзбекистон эстрадаси афсоналаридан бири — Тоҳир Содиқов эса ўзининг машҳур хитлари ва янги асарлари билан байрам кайфиятини янада оширади. Унинг саҳнадаги ўзига хос овози ва самимий чиқиши ҳар бир томошабинга илиқлик бағишлайди.
Тадбир чоғида миллий таомлар ярмаркаси, ранг-баранг ёдгорликлар кўргазмаси ва турли кўнгилочар дастурлар ташкил этилади. Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун Хиванинг тарихий манзаралари остида ўтадиган бу кеча унутилмас таассурот қолдиради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!