date

Disney уч ўсмир жодугар ҳақидаги янги сериални тақдим этади

Disney уч ўсмир жодугар ҳақидаги янги сериални тақдим этади

Disney студияси “High School Musical” фильмининг режиссёри Тим Федерл томонидан яратилган янги мистик драма — “Ковен Академияси” сериалига расман старт берди, деб хабар бермоқда Peopletalk.

Сериалнинг премьераси келаси йили бўлиб ўтади ва у Нью-Орлеан шаҳридаги учта ўсмир жодугарнинг саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилади. Улар ўз юртини хавфли ва қадимий тузоқ кучлардан ҳимоя қилиш учун кураш олиб борадилар. Лойиҳанинг расмий тавсифида шундай дейилади:

“Қаҳрамонлар қоронғу сирларни очиш, ўзгарувчан сеҳрни бошқариш ва жодугар рақибларга қарши туриш жараёнида, ёшликка хос туйғулар, эҳтирослар ва чуқур дўстлик ришталари билан ҳам юзма-юз келишларига тўғри келади”.

Тим Федерл янги сериал ҳақида ўз фикрларини ҳам баён этди:

“Мен ‘Ковен Академияси’ни ўзига хос тарзда ёшлар учун суйиб томоша қилган сериалларга ҳурмат ифодаси сифатида яратдим. Disney’даги дўстларим билан биргаликда ушбу оргинал ҳикояни экранга олиб чиққанимдан мамнунман ва дунё бизнинг ажойиб актёрлар ҳамда ижодкор жамоа билан яратган фильмимизни кўришини кутмоқдаман”.

Сериалда махсус меҳмон сифатида Брендон Тремблей (“Авлодлар: Ёвуз мўъжизалар мамлакати”), Сваям Бхатия (“Зомби 4: Вампирлар тонгида”) ва Киган Коннор Трейси (“Бир пайтлар”) каби таниқли актёрлар ҳам иштирок этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Disney уч ўсмир жодугар ҳақидаги янги сериални тақдим этади