Мода дунёсининг қироли Жоржио Армани вафот этди

1 дақиқа ўқиш2K
Мода дунёсининг қироли Жоржио Армани вафот этди

Италиялик машҳур модельер, тадбиркор ва мода оламининг афсонавий намоёндаларидан бири, Жоржио Армани 92 ёшида оламдан ўтди. Унинг вафоти нафақат Италияда, балки бутун дунёда мода ишқибозлари ва саноат вакиллари учун катта йўқотиш бўлди.

Жоржио Армани 1934 йилда Италиянинг Пиаченца шаҳрида дунёга келган. Унинг болалик ва ўсмирлик даври жанг йилларига тўғри келган бўлса-да, у ўзидаги салоҳият ва орзулар орқали катта натижаларга эришди. Армани бойлик жиҳатидан Италиянинг энг нуфузли кишилари қаторига кирган бўлиб, унинг мулки 12 миллиард доллардан ортиқ деб баҳоланарди.

Армани мода оламидаги илк қадамларини Миландаги универмагда оддий ойна устаси сифатида бошлаган. Унинг меҳнатсеварлиги ва орзуларга интилиши натижасида қисқа вақт ичида дунёга машҳур компанияларда ишлаш имконига эга бўлди. У Nino Cerruti компаниясига қўшилиб, у ерда эркаклар кийимлари устида ишлади. Кейин эса Zegna ва Loewe каби брендлар учун ижод қилди.

1975 йилда Армани ўзининг бизнес шериги Сержио Галеотти билан бирга “Giorgio Armani” компаниясини таъсис этди. Бу бренд жаҳон модасида янги саҳифани очиб, тез орада мода индустриясининг энг нуфузли тимсолларидан бирига айланди.

Жоржио Армани оддий дизайнлар ва қулайликни рағбатлантирган услуби билан машҳур эди. Унинг кийимлари нафақат модалар намойишларида, балки Голливуд юлдузлари, сиёсатчилар ва спортчилар гардеробида ҳам доимий ўрин олди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?