Жаҳон кинематографиясида ўчмас из қолдирган италиялик таниқли актриса Клаудия Кардинале 87 ёшида вафот этди. Унинг ўлими ҳақида расмий маълумот Итальян матбуоти ва кино жамоатчилиги орқали эълон қилинди.
Кардинале кино оламидаги фаолияти давомида 120 дан зиёд фильм ва сериалларда суратга тушган. Унинг актрисалик маҳоратлари нафақат Италия, балки бутун Европа ва Голливудда ҳам юқори баҳоланган. Кардинале ўз фаолияти давомида Лукино Висконти, Федерико Феллини, Серджо Леоне каби таниқли режиссёрлар билан ҳамкорлик қилган.
У Марчелло Мастрояни, Ален Делон, Марлон Брандо, Генри Фонда, Берт Ланкастер, Жереми Айронс каби кино юлдузлари билан биргаликда фильмларда қатнашган. Актрисанинг энг машҳур ролларидан бири «Il Gattopardo» (Бободод) фильмдаги Анджела ролидир, бу фильм унга бутунжаҳон шон-шуҳрат олиб келган.
Клаудия Кардинале 1993 йили Венеция кинофестивалида «Олтин шер» мукофотига сазовор бўлган. Бу мукофот унинг кинематография соҳасига қўшган беқиёс ҳиссаси учун берилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!