Америкалик актёр Жим Керри “Сезар” фахрий мукофотига сазовор бўлади, деб Deadline хабар берди. Мукофот топшириш маросими 2026 йил 17 феврал куни бўлиб ўтади.
“Трумэн шоуси” ва “Ниқоб” каби машҳур фильмларда иштирок этган Керри мукофотни Париждаги “Олимпия” театри саҳнасида қабул қилади. У Франция кино санъати ва технологиялари академияси томонидан кинога қўшган улкан ҳиссаси учун эътироф этилмоқда.
Муассаса маълумот беришича, Керрининг экрандаги ва ундан ташқарисидаги фаолияти томошабинларга кинематография фақат кўнгилочар эмас, балки таъсирли, маънавий ва илҳомбахш бўлиши мумкинлигини эслатади.
Шунингдек, унинг ижодий йўли “санъат чегараларини доимий равишда кенгайтиришга бўлган жасоратни намоён этади” ва “маҳорат фақат бир турдаги санъат билан чегараланмаслиги кераклигини” эслатиши қайд этилган.
Бундан аввал “Сезар” фахрий мукофоти Жулия Робертс, Кристофер Нолан, Дэвид Финчер, Кейт Бланшетт, Роберт Редфорд ва Жорж Клуни каби юлдузларга ҳам топширилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Сайт администратори томонидан сизга ушбу сайтда изоҳ қолдириш тақиқланган.