Жорж Мартин ChatGPT’ни “Муз ва олов қўшиғи” учун судга берди

1 дақиқа ўқиш1.1K
Жорж Мартин ChatGPT’ни “Муз ва олов қўшиғи” учун судга берди

АҚШ Федерал суди ChatGPT томонидан яратилган "Тахтлар ўйини"ни давом эттириш режаси, жумладан, тугалланмаган "Муз ва олов қўшиғи" туркумига асосланган китоб ғояси Жорж Р.Р. Мартиннинг муаллифлик ҳуқуқини бузиши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарди. Бу адабиётда сунъий интеллектга қарши бўлган муаллифларнинг жамоавий даъвосини илгари суришга сабаб бўлди. Бу ҳақда Business Insider хабар бермоқда.

Қарор сунъий интеллект томонидан яратилган контент, агар у асл нусханинг муҳим элементларини такрорласа, муаллифлик ҳуқуқини бузишга тенглаштирилиши мумкинлиги ҳақидаги биринчи жиддий суд тасдиғи бўлди. 18 саҳифадан иборат қарорда судья қуйидагиларни таъкидлади: "Ақл-идрокли ҳакамлар ҳайъати тахмин қилинаётган ҳуқуқбузарлик натижалари даъвогарларнинг ишларига сезиларли даражада ўхшашлигини аниқлаши мумкин."

Иш OpenAI ва Microsoft’га қарши бир қатор таниқли муаллифлар: Майкл Шебон, Та-Нехиси Коутс ва Сара Силверманнинг даъволарини бирлаштирди. Даъвогарларнинг таъкидлашича, уларнинг китоблари катта тил моделларини ўргатиш учун рухсатсиз ишлатилган ва олинган маълумотлар баъзан уларнинг асарларининг услуби ва мазмунини такрорлайди.

Ишдаги асосий мисоллардан бири ҳуқуқшунослар ChatGPT’дан "Қиличлар бўрони"дан фарқли ўлароқ, "Қироллар тўқнашуви"ни давом эттиришнинг батафсил режасини ёзишни" сўраган топшириқ бўлди. Бунга жавобан ChatGPT янги қаҳрамонлар, жумладан, Таргариенлар меросхўри Леди Элара, Ўрмон болалари сектаси ва аждарлар билан боғлиқ қадимий сеҳр билан боғлиқ муқобил версияни тақдим этди. Суднинг фикрича, бу элементлар "Муз ва олов қўшиғи" оламига етарлича яқин бўлиб, муаллифлик ҳуқуқи бузилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

OpenAI ва Microsoft вакиллари изоҳ беришдан бош тортди. Нейротармоқ "ҳалол фойдаланиш"га ишора қилиши мумкинлиги ҳақидаги якуний қарор суд жараёнининг кейинги босқичида қабул қилинади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?