12:44 / 21.04.2015
11 519

Сабина Мустаева Биринчи каналнинг «Вечерний Ургант» кўрсатувида меҳмон бўлди

Сабина Мустаева Биринчи каналнинг «Вечерний Ургант» кўрсатувида меҳмон бўлди

«Голос. Дети» лойиҳасининг иккинчи мавсумида ғолибликни қўлга киритган ўзбекистонлик 14 ёшли Сабина Мусаева 20 апрель куни Россия Биринчи каналининг «Вечерний Ургант» кўрсатувида меҳмон бўлди, деб ёзади Дарё нашри.

Бошловчи Иван Ургантнинг саволларига ҳам ҳазиломуз тарзда, ҳам самимий жавоб қайтарган Сабина кўпчилик мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлди.

«Танловдан четлатишгач, Тошкентга қайтиб кетдим. Мактабга бордим, мени бунчалик қўллаб-қувватлашларини кутмагандим. Ҳамма ажойиб қатнашганимни айтди. Дўстларим кўпайди. Бир куни оқшомда ойим чақириб, менга финалга чиқиш учун қўшимча саралашда қатнашиш имкони берилгани ҳақидаги хатни ўқиб берди. Узоқ вақт бунга ишонмагандим. Кейин Москвага келдик ҳамда Максим Фадеев ва жамоамиз билан учрашдик.

Қўшиқчи бўлишга таниқли саксофончи бўлган бобом ёрдам берган. Илк марта икки ёшимда арғимчоқ учаётиб куйлаганман ва овозимни эшитиб ҳайрон қолишган. 11 ёшимдан мусиқа мактабига борганман. Дастлаб Мерилин Монро қўшиғини айтгандим, кейин рэпертуарни ўзгартирдим. Суперюлдуз бўлишни режалаштиряпман. Қўлимдаги билагузукни омад келтиради деб бувим берган», − деди Сабина.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сабина Мустаева Биринчи каналнинг «Вечерний Ургант» кўрсатувида меҳмон бўлди