Зебо Раҳимова Исландиянинг гўзал манзараси билан ҳайратлантиришда давом этмоқда (видео)

Блогер Зебо Раҳимова навбатдаги саёҳати давомида Исландиядаги улкан шаршарани томоша қилди. У ижтимоий тармоқда саёҳатидан видеолавҳа улашиб, мухлислар эътиборини тортди.
Видеода блогер шаршара ёнида туриб, унинг нақадар баланд ва салобатли эканини кўрсатган. Табиатнинг бетакрор манзараси акс этган кадрлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг қизиқишига сабаб бўлган.
Зебо Раҳимованинг саёҳатидан олинган лавҳалар орқали Исландиянинг ўзига хос табиати ва гўзал масканларини кўриш мумкин. Видеони томоша қилган мухлислар ҳам ушбу манзарадан ҳайратланган.
Изоҳларда кўплаб фойдаланувчилар Исландияга бориб, бу гўзалликларни ўз кўзлари билан кўришни исташларини билдирган. Айримлар эса ўзларига ҳам шундай саёҳат қилиш насиб этишини ёзган.































Изоҳлар 0
…