date

Актриса Малика Раҳимова: “Контрактимни тўлаш учун қоровул бўлиб ишлаганман”

Актриса Малика Раҳимова: “Контрактимни тўлаш учун қоровул бўлиб ишлаганман”

Актриса Малика Раҳимова “Мирсодиқова билан” YouTube лойиҳасига берган интервьюсида талабалик йиллари, фаолияти ва оиласига доир очиқ мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Унинг айтишича, ўқиш пулини қоплаш учун супермаркетда қоровул бўлиб ишлашга мажбур бўлган. Аввалига болалар майдончасида тарбиячи сифатида фаолият бошлаган. Бир неча вақтдан кейин маъмурият уни видеокузатув бўлимига чақириб, “Бир-икки ҳафтада ишга ўрганиб оласиз”, дея қоровулликка таклиф қилган.

Раҳимова рози бўлиб иш бошлаган ва ҳатто ўғирлик ҳолатларини аниқлашни ҳам ўрганган. Дастлаб қўрқув бўлганини, аммо вақт ўтиб бу ишларга кўникиб кетганини айтади. Шундан сўнг уни темирйўл вокзалига ишга таклиф қилишган. Бу вақтда у ўқишни тамомлаган бўлиб, театрга борганда штатда бўш жой йўқлиги маълум бўлган. Шу боис вокзалга қайтиб, кейинчалик театр ва вокзал ишини бир вақтнинг ўзида давом эттирган.

Актрисанинг сўзларига кўра, театрда уни дарҳол штатга қабул қилишмаган. Бир муддат синов жараёнида юрган, кейин эса режиссёр ёрдамчиси сифатида ярим штатга олинган. Ҳозирда у театрнинг биринчи тоифали актрисаси саналади. Темирйўл вокзалида эса тўлиқ штатда ишлаб, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида портловчи моддаларни текширувчи микроскоп ускунаси билан шуғулланган.

Айни пайтда Малика Раҳимова туғруқ таътилида бўлиб, фарзандлари тарбиясига эътибор қаратмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Актриса Малика Раҳимова: “Контрактимни тўлаш учун қоровул бўлиб ишлаганман”