Голливудни банкротлик ёқасига олиб келган фильм — “Клеопатра”

1 дақиқа ўқиш135
Голливудни банкротлик ёқасига олиб келган фильм — “Клеопатра”

1963 йилда суратга олинган “Клеопатра” фильми Голливуд тарихидаги энг машҳур ва энг қиммат лойиҳалардан бири сифатида тилга олинади. Дастлаб фильм учун 2 миллион доллар атрофида маблағ ажратиш режалаштирилган бўлса-да, суратга олиш ишлари якунига келиб харажатлар 44 миллион долларгача етган.

Бунга бир нечта омиллар сабаб бўлган. Хусусан, Малика Клеопатра ролини ижро этган афсонавий Элизабет Тейлор ўша давр учун рекорд ҳисобланган 1 миллион доллар гонорар олган. Шу тариқа у Голливуд тарихида бундай миқдордаги ҳақ олган илк актрисага айланган.

Бундан ташқари, Римда нолдан қурилган улкан декорациялар, қайта-қайта ўтказилган суратга олиш жараёнлари ҳамда ишлаб чиқаришдаги муаммолар фильм бюджетининг кескин ошиб кетишига олиб келган.

Натижада лойиҳа "20th Century Fox" студиясини оғир молиявий аҳволга солиб қўйган. Компания омон қолиш учун ўзига тегишли бўлган ер майдонларининг бир қисмини сотишга мажбур бўлган.

Кейинчалик эса студия бошқа муваффақиятли фильмлар ҳисобига инқироздан чиқиб кетишга муваффақ бўлган. Шунга қарамай, “Клеопатра” ҳанузгача Голливуд тарихидаги энг таваккалли ва энг баҳсли кино лойиҳаларидан бири сифатида эсланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?