
Суд репер Энди Картрайтнинг (ҳақиқий исми - Александр Юшко) беваси Марина Кохални 12,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. У эрини ўлдириш ва марҳумнинг жасадини таҳқирлашда айбдор деб топилди, деб ёзади Pravilamag.
"Биз унинг суд залидан сайр қилиш учун эмас, балки соқчилар назорати остида, жамиятдан изоляция қилинган жойларга кетаётганидан хурсандмиз. Биз ҳукм адолат тамойилларига жавоб беради, деб ҳисоблаймиз," - деди Юшконинг қариндошлари адвокати Антон Кобит.
Энди Картрайтнинг бўлакланган жасади 2020 йил июль ойи охирида Петербургдаги квартирадан топилган. Тергов версиясига кўра, Кохал 29 июлдан кечиктирмай можаро пайтида Картрайтга инсулин аналогини инъекция қилиб, уни ўлдирган. Кейин унинг танасини бўлакларга ажратди.
Кохалнинг ўзи Картрайт гиёҳванд моддаларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишдан вафот этганини даъво қилди, шундан сўнг у эрининг ўлимини мухлислардан яширишга қарор қилди. Аёл ўз айбини тан олмади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.