“Титаник” йўловчисининг соати 2,33 млн долларга сотилди

1 дақиқа ўқиш2.4K
“Титаник” йўловчисининг соати 2,33 млн долларга сотилди

“Титаник” кемасида ҳалок бўлган таниқли тадбиркор Isidor Shtraus'га тегишли бўлган олтин чўнтак соати Англиядаги Henry Aldridge and Son аукциони орқали 2,33 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Isidor Shtraus “Macy’s” савдо тармоғи эгаларидан бири бўлиб, у ўз рафиқаси Ida билан “Титаник”да сафарга чиққан эди. Кема айсберг билан тўқнашганида, Shtraus қутқарув қайиғига чиқишдан бош тортади ва кемани тарк этмайди. Ida ҳам эрининг ёнида қолишга қарор қилади. Уларнинг ўрнига оқсочиси қутқарув қайиғига ўтади.

“Титаник” йўловчисининг соати 2,33 млн долларга сотилди

Shtraus эр-хотинининг фожиали садоқати 1997-йилда Jeyms Kemeron томонидан суратга олинган “Титаник” фильмида ҳам акс этган. Фильмда улар кема чўкаётган пайтда қучоқлашиб ётган саҳнада тасвирланади.

Аукцион уйи маълумотларига кўра, ушбу соат Штрауснинг жасади ва шахсий буюмлари билан бирга топилган. Соат кейинчалик унинг авлодларига топширилган. Ида Штрауснинг жасади эса топилмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?