
Ҳинд киносининг тирик афсонаси, миллионлаб томошабинларнинг севимли актёри Dharmendra 89 ёшида вафот этди. Актёр бир неча кундан бери Мумбай шаҳридаги касалхонада даволанаётган эди.
Dharmendra ўзининг узоқ йиллик ижоди давомида юзлаб ҳинд фильмларида рол ижро этган. Ўзбекистон томошабинларига у “Зита ва Гита” ҳамда “Али бобо ва қирқ қароқчи” фильмлари орқали яхши таниш. Бу образлар орқали у нафақат Ҳиндистонда, балки бутун Осиёда машҳурликка эришган.
Dharmendra Ҳиндистон кино тарихида ўзига хос из қолдирган актёр бўлиб, у Болливуд юлдузи Hema Malini'нинг турмуш ўртоғи эди. Унинг вафоти нафақат ҳинд, балки ўзбек кино ихлосмандлари учун ҳам катта йўқотиш бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.