
1993 йил 24 ноябрда туғилган туркиялик актриса ва модел Ҳанде Эрчел 32 ёшини қаршилади. Айни пайтда Россияда меҳмон бўлиб турган юлдуз бугун “Икки дунё, бир тилак” фильми премерасида иштирок этади.
Ҳанде янги ёшидан жуда кўп яхшиликлар кутаётганини, 32 ёш — тилаган орзу ва мақсадлар рўёбга чиқадиган жуда яхши ёш эканини таъкидлади.
Актрисадан: “Ҳанде Эрчел ёлғизми?” деб сўралганида, у шундай жавоб берди:
“Бу аллақачон анчадан бери шундай. Ҳа, жуда ёлғизман. Ҳозир ҳаётимда ҳеч ким йўқ.”
Маълумот ўрнида, Ҳанде Эрчелнинг сўнгги муносабати турк бизнесмени Ҳакан Сабанжи билан бўлган. Уларнинг муносабатлари тахминан 2022 йилда бошланган, бироқ 2025 йилнинг август ойида ажралишгани ҳақида хабарлар тарқалган. Шунингдек, актриса Instagram саҳифасидан Ҳакан билан тушган барча суратларини ўчириб ташлаган.
Ҳанденинг мухлислари эса актрисани туғилган куни билан табриклаб, унга илиқ ва самимий тилаклар йўллашди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.