Озода Нурсаидова “Чамадон” клипи билан мухлисларини ҳайратда қолдирди


Хонанда Озода Нурсаидова 19-ноябрь куни ўзининг “Чамадон” номли янги қўшиғи ва унга ишланган клип премерасини Youtube'да тақдим этди. Клипда замонавий сюжет ва профессионал ижро уйғунлиги намоён бўлган.
Клип сценарий ғояси Озода Нурсаидова ва Дониёр Ражабовга тегишли бўлиб, режиссёрликни ҳам Дониёр Ражабов бажарган. Лойиҳа таркибида инстаблогер Чеченка (Гулзода Абдуллаева), актёрлар Тўхтамурод Азизов ва Мусулмон Юнусов иштирок этган.
Клип бошидаги Озода Нурсаидова билан бўлган диалогга машҳур актриса Дилноза Кубаева овоз берган. Клип тақдимотидан сўнг мухлислар томонидан илиқ кутиб олинган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…