Адиз Ражабов шахсий ҳаётини нега сир тутишини айтди (видео)

Адиз Ражабов шахсий ҳаётини нега сир тутишини айтди (видео)

Актёр Адиз Ражабов “Шахсий чегара” кўрсатувида берган интервюсида оиласи ҳақида суҳбатларда ёки ижтимоий тармоқларда гапиришни, яқинларини оммага кўрсатишни ёқтирмаслигини айтди.

Суҳбат давомида актёрга: «Ҳеч қаерда оилангиз ҳақида маълумот йўқ. Бу нима билан боғлиқ?» — дея савол берилди.

Адиз Ражабов бу ҳолат унинг феъл-атвори билан боғлиқлигини таъкидлади.

«Бу феъл-атворим билан боғлиқ. Аввало, шу мавзуда гапиришга ўзимнинг ғашим келади. Оилалиман, фарзандлиман — бўлди, шунинг ўзи етарли, деб ўйлайман. Агар нимадир билан эътибор қозонадиган бўлсам, фақат ишим билан бўлишини хоҳлайман. Бошқа томонларимни кўрсатиш, улар ҳақида гапириш менга ёқмайди», — деди актёр.

«Масалан, бошқа инсонлар учун мен жавоб бера олмайман. Бу менинг танловим. Тушунаман, томошабинга оила мавзуси қизиқ. Лекин, худога шукр, томошабинлар ҳам буни тушуниб келишяпти. Бундай қарашимни ҳурмат қилишларини изоҳларда ҳам ёзишади», — дея қўшимча қилди Адиз Ражабов.

Актёрнинг айтишича, ижтимоий тармоқларда ҳам ундан нега оиласини кўрсатмаслиги ёки улар ҳақида гапирмаслиги тез-тез сўралади. Бироқ у буни ўзининг шахсий қараши ва феъл-атвори билан боғлайди.

«Нега оилангизни кўрсатмайсиз, нега улар ҳақида гапирмайсиз, деган саволлар бўлади. Бу шунчаки менинг феъл-атворим. Мен бу нарсани ёқтирмайман», — деди актёр.

Адиз Ражабовнинг оиласини оммадан йироқ тутиш ҳақидаги фикрлари ва бу борадаги қатъий позицияси кузатувчилар томонидан ҳам илиқ кутиб олинди. Изоҳларда кўплаб фойдаланувчилар актёрнинг қарорини ҳурмат қилишларини билдириб, унинг бу муносабатини олқишлаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар