date

“Эвровидение — 2026” инқирози: 4 давлат бойкот эълон қилди

“Эвровидение — 2026” инқирози: 4 давлат бойкот эълон қилди

“Эвровидение — 2026” қўшиқ танлови атрофида катта сиёсий келишмовчилик юзага келди. Reuters хабарига кўра, Испания, Нидерландия, Ирландия ва Словения танловда Исроилнинг қатнашиши туфайли мусобақани бойкот қилишга қарор қилган.

Женевада бўлиб ўтган Европа эфир узатувчилар иттифоқи (EBU) бош ассамблеясида ушбу масала энг долзарб мавзулардан бири бўлди. Мазкур давлатлар Исроилнинг иштирокига алоҳида яширин овоз бериш ўтказишни талаб қилди ва агар Исроилга рухсат берилса, танловда қатнашмаслигини билдирган.

Аммо вазият янада мураккаблашди: танловнинг асосий ҳомийларидан бири бўлмиш Германия, аксинча, агар Исроилга қатнашишга тақиқ қўйилса, “Эвровидение”да иштирок этмаслигини маълум қилган. Бу эса Европа давлатлари орасида бир-бирига зид позицияларни янада кучайтирган.

Келишмовчилик сабаб, ЭБУ Исроил масаласида овоз беришни рад этди ва шу тариқа қарорни кейинга қолдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Эвровидение — 2026” инқирози: 4 давлат бойкот эълон қилди