date

Блогер Иймона Фармонова фарзандининг жинсини ошкор қилди

Блогер Иймона Фармонова фарзандининг жинсини ошкор қилди

Машҳур блогер Иймона Фармонова мухлисларини узоқ вақт қизиқтирган саволга ниҳоят жавоб берди — у Gender party орқали фарзандининг жинсини ошкор қилди. Тадбир давомида блогернинг ҳис-туйғулари акс этган видео ижтимоий тармоқларда тезда кенг тарқалди.

Иймона видеода шундай дея мурожаат қилди:

“Ма шаа Аллаҳ, Табаракаллаҳ, Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ. Бехисоб шукур шу кунларга етқизгани учун. Дуоларимизда сўраб олган фарзандимиз бағримизга соғ-омон келгин.”

Унинг самимий сўзлари ва қувончли онлари минглаб изоҳлар, табриклар ва эзгу тилаклар билан кутиб олинди. Блогернинг мухлислари эса фарзандига соғлик ва бахт тилаб, оиласига илиқ фикрлар билдиришда давом этишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Блогер Иймона Фармонова фарзандининг жинсини ошкор қилди