date

BLACKPINK юлдузи Лиса “Extraction: Taigo” фильмида бош роллардан бирини ижро этади

BLACKPINK юлдузи Лиса “Extraction: Taigo” фильмида бош роллардан бирини ижро этади

Netflix 5 декабрь куни “Extraction: Taigo” номли янги жангари фильм суратга олинаётганини маълум қилди. Лойиҳа режиссёр Ли Санг Ёнг томонидан тасвирга олинади ва унда таниқли актёрлар Ма Дон Сок, Ли Жин Ук ҳамда BLACKPINK гуруҳининг машҳур аъзоси Лиса иштирок этади.

Фильм сюжети уруш туфайли етим қолган ёлланма жангчи Таиго атрофида қурилган. У жамоаси аъзоси ва яқин дўсти Лиани жиноятчилар қўлидан қутқариш учун хавфли операцияга киришади. Ма Дон Сок Таигонинг ўзини гавдалантирса, Ли Жин Ук унга қарши турувчи жиноятчилар тўдаси бошлиғи Арман Чоининг образини ижро этади. Лиса эса Таигоннинг жамоа аъзоси — жасур жангчи Лиа ролида намоён бўлади.

Лиса бундан олдин ҲБЎнинг “The White Lotus” сериалининг 3-мавсумида Мук роли орқали актрисалик фаолиятини бошлаган эди. Ли Жин Ук эса глобал машҳурликка “Кальмар ўйини” орқали эришган.

“Extraction: Taigo”нинг аниқ премьера санаси ҳозирча очиқланмаган, аммо лойиҳа мухлислар орасида катта қизиқиш уйғота бошлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » BLACKPINK юлдузи Лиса “Extraction: Taigo” фильмида бош роллардан бирини ижро этади