date

“Х-фактор” кўрсатуви иштирокчиси Абдураҳим укасига автомобиль совға қилди

“Х-фактор” кўрсатуви иштирокчиси Абдураҳим укасига автомобиль совға қилди

“Митти вайн” орқали оммалашган ва “Х-фактор” лойиҳасида иштирок этаётган иштирокчи Абдураҳим саҳнада кутилмаган, айни пайтда жуда таъсирли лаҳзани яратди — у укасига янги автомобиль совға қилди.

Ҳодиса ҳақидаги лавҳа Абдураҳимнинг ўз ижтимоий тармоқларида эълон қилинди. Унда у қуйидаги самимий сўзларни ёзиб қолдирди:

“Отам раҳматлини ъКенжатойълари, умринг узоқ бўлсин. Сани яхши кўраман… Оиламиз номидан ва, албатта, раҳматли отам беришга улгура олмаган совғаларини бердим.”

Томошабинлар саҳнадаги бу лаҳзани катта ҳаяжон ва олқишлар билан қарши олдилар. Кўплаб мухлислар Абдураҳимнинг укасига нисбатан меҳрибонлиги, отасининг ўрнини тўлдиришга бўлган интилиши ва оилавий қадриятларга ҳурмати таҳсинга лойиқ эканини таъкидлашди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Х-фактор” кўрсатуви иштирокчиси Абдураҳим укасига автомобиль совға қилди