date

“Ferrari” пойгачиси юлдузи Шарл Леклер Тошкентга келди (фото)

“Ferrari” пойгачиси юлдузи Шарл Леклер Тошкентга келди (фото)

“Ferrari” жамоасининг машҳур монаколик пойгачиси Шарл Леклер Тошкентга ташриф буюрди. Унинг ушбу ташрифи Марказий Осиёда илк бор ўтказиладиган Халқаро автомобиль федерацияси (ФИА) йил якунлари тақдирлаш маросимига бағишланган тадбир билан боғлиқ.

Шарл Леклерни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров кутиб олди. Машҳур пойгачи FIA томонидан тақдирланадиган жамоалар ва пойгачилар сафида бўлиб, дунёнинг етакчи автомобиль спорти мутахассислари билан биргаликда иштирок этади.

Эслатиб ўтиш жоизки, 12-декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу тадбир, Марказий Осиёда автомобиль спортининг ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, дунё автомобиль спорти оламининг таниқли вакилларини жамлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Ferrari” пойгачиси юлдузи Шарл Леклер Тошкентга келди (фото)