date

Шаҳло Зоирова "Дизайн" жамоасига ўтиб кетдими? Актриса ҳақиқатни айтди

Шаҳло Зоирова "Дизайн" жамоасига ўтиб кетдими? Актриса ҳақиқатни айтди

Актрисанинг айтишича, у илгари бир неча лойиҳаларда кўринган бўлса-да, “Дизайн” жамоасида тўлиқ фаолият олиб бормаган. Шаҳлохоним бу масалага аниқлик киритаркан, шундай деди:

“Кўп жамоаларда бўлганим йўқ — фақат битта жамоада бирга ишлагандик. Кейин улар секин-аста тарқаб кетди. Бу сафар эса мени меҳмон санъаткор сифатида таклиф қилишди.”

Унинг сўзларига кўра, “Дизайн” раҳбари Қобил Каримбердиев уч йилдан бери актрисани саҳнага таклиф қилиб келган, аммо турли сабабларга кўра, ҳамкорлик амалга ошмай келган.


Шаҳло Зоированинг самимий изоҳи ҳам эътибор қозонди:

“Қобил ака уч йилдан бери таклиф бериб келарди. Хатлар келарди, одамлар сўрарди, лекин пули келмасди. Бу сафар эса — пули ҳам келди, Шаҳлохоним ҳам келди,” — дея кулиб жавоб берди актриса.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Шаҳло Зоирова "Дизайн" жамоасига ўтиб кетдими? Актриса ҳақиқатни айтди