date

Туркияда таниқли шахслар гиёҳванд моддалар иши бўйича терговда

Туркияда таниқли шахслар гиёҳванд моддалар иши бўйича терговда

Туркияда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва сотишда гумон қилиниб, бир қанча таниқли шахсларга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўрилди. Бу ҳақда Haber Global нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган махсус операция доирасида машҳур шахсларнинг яшаш манзиллари текширилган. Бироқ актриса Мелиса Дёнгел, шунингдек қўшиқчилар Юсуф Гюней ва Жихан Шенсозлю ўз уйларида топилмаган.

Шу билан бирга, тергов органлари айрим шахсларнинг Туркия ҳудудида эмаслиги мумкинлигини билдирмоқда. Хусусан,Шейма Субаши, Шеввал Шахин ва Мерт Видинли хорижда бўлиши тахмин қилиниб, улар расман қидирувга берилган.

Расмий манбалар ҳозирча гумонланувчиларнинг аниқ айби тасдиқланганини маълум қилмаган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда ва қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилиниши кутилмоқда.

Туркия қонунчилигига кўра, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар жиддий жавобгарликка сабаб бўлади. Шу боис мазкур иш жамоатчилик эътиборида қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Туркияда таниқли шахслар гиёҳванд моддалар иши бўйича терговда