date

Гўзал актриса Юлдуз Ражабова ўқишни тавсия қилган Топ-3 та китоб

Гўзал актриса Юлдуз Ражабова ўқишни тавсия қилган Топ-3 та китоб

Гўзал актриса Юлдуз Ражабова мухлисларининг “Қайси китобларни ўқишни тавсия қиласиз?” деган саволига самимий ва қизиқарли жавоб берди. Актрисанинг айтишича, у жанр танламайди — асосий мезон битта: воқеа қизиқарли бўлиши.

Юлдуз Ражабова ҳозирги кунда ўқиб чиққан ва тавсия қиладиган учта китоб номини тилга олди. Унга кўра, биринчи ўринда Ибтидо асари туради. Актриса бу китобни сўнгги пайтларда ўқиганини ва сюжети уни охиригача ўзига ром қилганини таъкидлади.

Иккинчи тавсия — Бин Муҳташем Гунеш. Ушбу асарни Юлдуз Ражабова ҳозирда турк тилида ўқиётганини айтиб, ҳикоянинг ҳиссиётларга бойлиги уни чуқур ўйлантирганини билдирди.

Учинчи тавсия эса айниқса қизлар учун. Актриса Сара Жио китобларини ўқиб кўришни маслаҳат берди. Унинг фикрича, Сара Жионинг асарлари ҳиссий жиҳатдан бой бўлиб, ўқувчини бефарқ қолдирмайди.

Шунингдек, Юлдуз Ражабова электрон ёки онлайн китоблардан кўра қоғоз китобларни афзал кўришини айтди. “Китобларнинг ўзини ҳиди бўлади, қўлда ушлаб ўқиладиган китоблар менга яқинроқ”, — дейди у.

Актриса асосан турк, ўзбек ва рус тилларидаги китобларни ўқишини ҳам қўшимча қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Гўзал актриса Юлдуз Ражабова ўқишни тавсия қилган Топ-3 та китоб