date

Улуғбек Қодиров: “Сетора” гуруҳи билан бирга куйлаш мен учун орзу эди

Улуғбек Қодиров: “Сетора” гуруҳи билан бирга куйлаш мен учун орзу эди

Актёр ва хонанда Улуғбек Қодиров болаликдаги энг катта орзуларидан бири ушалганини самимий сўзлар билан бўлишди. Унинг айтишича, афсонавий “Сетора” гуруҳи билан бир саҳнада қўшиқ куйлаш узоқ йиллик орзу бўлган ва бу у учун ҳақиқий Янги йил совғасига айланган.

Улуғбек Қодировнинг эслашича, ёшлигида “Сетора” концертларига кириш учун ҳатто чипта топилмай қолган пайтлар бўлган. Шунда у дўстлари билан концертга дарвозадан ошиб тушиб, милициядан қочиб кирган кунларни кулиб ёдга олди. Ўша пайтларда бу фақат орзу эди, холос.

“Фақат ният қилиб юрганман. Алҳамдулиллаҳ, Оллоҳ ортиғи билан берди”, — дейди хонанда.

Кечаги концертда эса у том маънода ўша орзуни саҳнада яшади — афсонавий “Сетора” гуруҳи билан бирга қўшиқ куйлади. Томошабинлар учун бу кутилмаган ва жуда илиқ лаҳзага айланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Улуғбек Қодиров: “Сетора” гуруҳи билан бирга куйлаш мен учун орзу эди