Дилноз Ҳакимова оналик ҳаётидаги ўзгаришлар ва қизалоғи ҳақида ҳиссиётларга тўлиб гапириб берди

Дилноз Ҳакимова оналик ҳаётидаги ўзгаришлар ва қизалоғи ҳақида ҳиссиётларга тўлиб гапириб берди

Хонанда Дилноз Ҳакимова қиз фарзандли бўлганидан сўнг ҳаётида юз берган ўзгаришлар ҳақида гапириб берди. У оналик даврини ўз ҳаётидаги энг ёқимли ва бахтли босқичлардан бири сифатида таърифлади.

Хонанданинг айтишича, қизалоғи дунёга келгач, унинг меҳр берадиган ва севадиган инсонлари янада кўпайган. Бу эса ижодига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Дилноз Ҳакимова қалбидаги меҳр ва ҳис-туйғулар қўшиқ яратишга илҳом бераётганини таъкидлади.

Шунингдек, хонанда тадбир ва тўйларда иштирок этганида ҳам мухлисларидан қизи Амани ҳақида кўплаб саволлар олаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, кузатувчилари тез-тез "Амани яхшими?" дея ҳол-аҳвол сўрашади. Дилноз Ҳакимова қизига Амани деб исм қўйганини, аввалига яқинлари бу исмни эслаб қолиш қийин бўлиши мумкинлигини айтганини ҳам эслади. Бироқ ҳозир бу исм мухлислари учун ҳам таниш бўлиб улгурган.

Бундан ташқари, хонанда Миржалол билан янги клип устида иш бошлаганини маълум қилди. Айни пайтда ижодкорлар клип суратга олиш жараёнларини олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар