Дилноз Ҳакимова ва Миржалол Нематовдан янги дуэт: "Юракда севги" (видео)

Хонандалар Дилноз Ҳакимова ва Миржалол Нематов мухлисларига янги дуэтини тақдим этди. “Юракда севги” деб номланган тарона кеча, 29 октябрь куни YouTube платформасида премьера қилинди.
Янги қўшиқ эълон қилиниши биланоқ тингловчилар эътиборини тортди. Тарона қисқа вақт ичида кўплаб томошабинлар томонидан тингланиб, илиқ фикр ва изоҳларга сабаб бўлди.
Дуэт премьерасидан атиги 22 соат ўтиб, видеоклип 380 мингга яқин марта томоша қилинди. Изоҳларда мухлислар Дилноз Ҳакимова ва Миржалол Нематовнинг ижодига юқори баҳо бериб, хонандаларга омад тиламоқда.
Сиз ҳам “Юракда севги” дуэтини томоша қилдингизми? Агар уни 10 баллик тизимда баҳолаш имконингиз бўлса, неча балл қўйган бўлардингиз? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.






























Изоҳлар 0
…