Дилноз Ҳакимова янги таронасидан парча улашди (видео)

Дилноз Ҳакимова янги таронасидан парча улашди (видео)

Хонанда Дилноз Ҳакимова янги тарона устида ишламоқда. У Instagram саҳифасида қўшиғидан қисқа парча улашиб, видео остига “Юракда севги” деб ёзиб қолдирди. Бу эса янги қўшиқ айнан шу ном билан чиқишига ишора қилмоқда.

Қисқа лавҳа кузатувчилар эътиборини тортди. Изоҳларда мухлислар хонандага омад тилаб, тарона қачон премьера қилинишига қизиқиш билдиришди. Айрим кузатувчилар эса қўшиқдан парча тинглаб, унинг ажойиб чиққани ҳақида илиқ фикрлар ёзишди.

Ҳозирча Дилноз Ҳакимова янги қўшиқнинг расмий премьера санасини эълон қилмаган. Мухлислар эса “Юракда севги” таронасининг тўлиқ талқини тақдим этилишини интиқлик билан кутмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар