Ҳосила Раҳимова Янги йилни Америкада давом эттирмоқда

Хонанда Ҳосила Раҳимова Янги йил таътилини АҚШда ўтказмоқда. Санъаткор ўзининг Instagram саҳифасида байрам кайфиятини акс эттирган пост улашиб, унда: “Янги йил шукуҳи Ўзбекистонда бошланиб, океан орти Америкада давом этмоқда”, — дея изоҳ қолдирди.
Ҳозирда Ҳосила Раҳимова Америкадаги New York шаҳрида саёҳат қилмоқда. Хонанданинг саҳифасида эълон қилинган видеолар ва суратларда мегаполис манзаралари, байрамона кўчалар ҳамда шаҳар муҳитидан завқланаётган лаҳзалар акс этган.
Мухлислар санъаткорнинг постларини илиқ изоҳлар билан қарши олиб, унга мароқли дам олиш ва унутилмас таассуротлар тиламоқда. Ҳосила Раҳимова эса сафар давомида байрам кайфияти билан бўлишиб, янги йилни ёрқин ҳиссиётлар билан қарши олаётганини намоён этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг