Нилуфар Усмонова онаси ҳақида гапириб, кўзга ёш келтирадиган қўрқувини ошкор қилди (видео)

Хонанда Нилуфар Усмонова интервюларидан бирида онасига бўлган меҳр-муҳаббати ва уни йўқотиб қўйишдан қўрқиши ҳақида сўзлаб берди. Санъаткор онасининг узоқ умр кўриши, доимо соғлом ва тетик бўлишини исташини айтиб, кўнглидаги кечинмалар билан ўртоқлашди.
“Мен Аллоҳдан битта нарсани сўрайман: аямнинг умри узоқ бўлсин. Охирги нафасларигача соғлом бўлиб, ўзларини ўзлари эплайдиган, доимо тетик бўлсинлар. Аллоҳдан охиригача хайрли ва узоқ умр беришини сўрайман.
Баъзан кечаси ётганимда қўрқиб кетаман. «Эртага мен нима қиламан?» деган ўй келади. Айниқса, вилоятга ёки бошқа жойга кетганимда шундай бўлади. Тенгдошларимиздан бирортасининг ота-онаси вафот этганини эшитсам, бу менга қаттиқ таъсир қилади.
Баъзан кечқурун кўнглим ғаш бўлиб, аямга ёзиб қўяман. Бомдод пайтида жавоб берадилар. «Думалоқ видео ташланг», дейман. «Нима хоҳлайсан?» деб видео юборадилар. Шунда кўнглимдаги хавотир бироз босилади”, — деди хонанда.
Нилуфар Усмонова суҳбат давомида барча ота-оналарга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ ва хотиржамлик тилади. У ҳеч кимнинг ота-онаси бевақт ҳаётдан кўз юммаслигини, фарзандлар доимо уларнинг меҳридан баҳраманд бўлиб яшашини исташини билдирди.
Хонанданинг самимий сўзлари кузатувчиларга ҳам таъсир қилди. Изоҳларда кўпчилик унинг фикрларини қўллаб-қувватлаб, ота-оналаримиз доимо соғ-омон бўлиб, бахтимизга узоқ умр кўришларини тиламоқда.






























Изоҳлар 0
…