Саида Раметова: «Ёшларимиз арзимаган нарсага ажрашиб кетяпти» (видео)

 Саида Раметова: «Ёшларимиз арзимаган нарсага ажрашиб кетяпти» (видео)
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон халқ артисти Саида Ramетова бугунги ёш оилаларда сабр ва шукрона фазилатлари камайиб бораётгани, бу эса арзимаган сабаблар билан ажрашишларга олиб келаётганини таъкидлади.
  • Унинг сўзларига кўра, оиладаги қийинчиликларни биргаликда енгиш, бир-бирини тушуниш ва қўллаб-қувватлаш муносабатларни мустаҳкамлайди.

Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметова «Ширчой» кўрсатувидаги суҳбат давомида бугунги ёш оилаларда сабр ва шукр қилиш каби фазилатлар камайиб бораётгани, бу эса айрим ҳолатларда ажримларга ҳам сабаб бўлаётганини айтди.

Актрисанинг таъкидлашича, оиладаги қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтиш, бир-бирини тушуниш ва қўллаб-қувватлаш муносабатларни мустаҳкамлайди.

«Ҳозир озгина сабр қилиш йўқолди. Шукрона келтириш сал йўқолиб боряпти. Кейин ёшларимиз арзимаган нарсага ажралиб кетяпти. Ҳар бир одам сабрли бўлса, шукрона келтирса, ҳамма қийинчиликларни, масалан, турмуш ўртоғи билан бирга еча бошласа, Аллоҳ ўзи йўл беради, ўша оилани сақлаб ҳам қолади, ризқ-насиба ҳам беради», — деди Саида Раметова.

Актриса турмуш ўртоғи Жумадулла Раметов билан ҳаётининг дастлабки йилларида молиявий қийинчиликларни бошдан кечирганини ҳам эслади.

«Бизларда ҳам бўлган Жумадулла Раметов билан қийинчилик пайтларимиз, пулсиз қолган пайтларимиз, бир бурда нон еб ўтирган пайтларимиз ҳаммаси бўлган. Лекин ўшанда “фақат ҳалол бўлайлик, пок бўлайлик, бировнинг ҳаққини емайлик, меҳнат қилайлик, шу меҳнат орқали ҳамма нарсага эришамиз”, деганмиз», — деди у.

Саида Раметова, шунингдек, турмуш ўртоғи билан бир-бирига ишониб, қийин вазиятларда ўзаро маслаҳатлашиб келганини айтди. У ҳатто бир пайтлар театрни тарк этиш ҳақида ўйлаганида ҳам Жумадулла Раметов уни бу қароридан қайтарганини хотирлади.

Актрисанинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи унга Самарқанддан санъат йўлида яхши ниятлар билан келганини, истеъдоди борлигини эслатиб, театрдаги фаолиятини давом эттиришга ундаган.

«Сиз Самарқанддан яхши мақсадлар билан келгансиз. Сизнинг ўзингизга яраша талантигиз бор. Ҳозир санъатни йиғиштириб қўйсангиз, кейин бир умр пушаймон бўласиз», — деганини эслади Саида Раметова.

Актриса Жумадулла Раметов унинг касбий фаолиятини қўллаб-қувватлаганини, Миллий театрда ишлашини тавсия қилганини ҳам айтди.

Саида Раметовининг ушбу фикрлари ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокама қилинди. Изоҳларда кўплаб кузатувчилар актрисанинг оилада сабр, ўзаро ишонч ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги ҳақидаги фикрларини маъқуллаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар