Саида Раметова ва Жумадулла Раметовнинг турмуш қурганига 45 йил тўлди (видео)

Таниқли актриса, Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметова турмуш ўртоғи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Жумадулла Раметов билан оила қурганига 45 йил тўлганини маълум қилди.
Актриса Instagram саҳифасида ушбу сана муносабати билан турмуш ўртоғи билан бирга ўтказган йиллари, унутилмас лаҳзалари ва ширин хотираларини акс эттирган видеони эълон қилди. Унда жуфтликнинг турли даврларда тушган суратлари жамланган.
Саида Раметова видео остида қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди:
“Бугун тўйимиз бўлган кун! 45 йил! Тўғри, вақт ўтиши билан жуда кўп нарсалар ўзгаради, аммо хотиралар қолади, бизники бўлган энг қадрлилари... Хотира ажиб нарса”.
Санъаткорнинг ушбу самимий пости мухлислар эътиборини тортди. Изоҳларда Саида Раметова ва Жумадулла Раметовга кўплаб илиқ тилаклар билдирилмоқда. Кузатувчилар жуфтликни қутлаб, уларга узоқ умр, оилавий бахт ва яна кўплаб шундай қувончли кунларни биргаликда нишонлаш насиб этишини тиламоқда.
Маълумот учун, Саида Раметова 1957 йил 21 сентябрда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Унинг турмуш ўртоғи, актёр Жумадулла Раметов эса 1955 йил 24 ноябрда дунёга келган. Жуфтлик 1981 йилда оила қурган ва мана, 45 йилдан буён ҳаёт йўлини бирга босиб ўтмоқда.






























Изоҳлар 0
…