date

Юлдуз Турдиеванинг қизалоғи бугун икки ёшга тўлди

Юлдуз Турдиеванинг қизалоғи бугун икки ёшга тўлди
Ўзбек эстрадасининг севимли хонандаларидан бири Юлдуз Турдиева учун 13 январ санаси бу йил янада алоҳида маъно касб этди. Чунки унинг қизалоғи Меҳрибон айнан шу куни икки ёшга тўлди. Ушбу қувончли сана муносабати билан хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида самимий ва дуоли сўзлар билан бўлишди.

Юлдуз Турдиева шундай деб ёзди:
“Алҳамдулиллаҳ. Меҳрибон қизимиз 2 ёшга тўлдилар. Болажонларимиз бахту камолини кўриб юришлик ҳаммамизга насиб қилсин, илоҳим. МашаАллаҳ деб қўйинг”.

Бу сўзлар минглаб мухлисларнинг юрагига етиб борди. Ижтимоий тармоқларда Меҳрибонга қилинган табриклар, дуолар ва илиқ изоҳлар бирин-кетин ёғилди. Кўпчилик кичкина Меҳрибоннинг соғлом, бахтли ва нурли келажаги бўлишини тилаб, хонанда оиласига энг эзгу тилакларини йўллади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Турдиеванинг қизалоғи бугун икки ёшга тўлди