Юлдуз Турдиева машҳур қўшиқ ортидаги сирни очди (видео)

Юлдуз Турдиева машҳур қўшиқ ортидаги сирни очди (видео)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева "Наво меҳмонда" кўрсатувида иштирок этиб, бугунги кунда мухлислар севиб тинглаётган "Бизнинг севгимиз бошқача" қўшиғи яратилиш тарихи ҳақида қизиқарли маълумотларни айтиб берди.

Кўрсатув бошловчиси ушбу таронага хонанда Феруза Жуманиёзова ҳам қизиққани ҳақидаги гап-сўзларга аниқлик киритишни сўради.

Юлдуз Турдиеванинг айтишича, қўшиқ муаллифи Баҳодир Низомов унга таронани юборган заҳоти асар жуда ёққан ва у дарҳол уни ўзи учун сақлаб туришни илтимос қилган.

"Баҳодир Низомов билан аввал ҳам ишлаганмиз, аммо бу сафарги қўшиқ жуда ёқди. Дарров қўнғироқ қилиб, "Шу қўшиқни ушлаб тур", дедим. У ваъда берди ва ваъдасида турди — қўшиқни бошқа ҳеч кимга бермади", — деди хонанда.

Юлдуз Турдиева суҳбат давомида Феруза Жуманиёзова ҳам ушбу қўшиқни ёқтирганини яширмади.

"Баҳодир менга: "Феруза опага ҳам қўшиқ ёқибди", деди. Мен эса: "Биламан, лекин менга ҳам жуда ёқди", деганман. Ўша пайтга келиб қўшиқ учун келишувни ҳам қилиб бўлгандик. Баҳодирнинг бир одати бор — ҳисоб-китоб қилингач, қўшиқ эгаси ўзгармайди. Мен унга: "Сен иқтидорли ижодкорсан, бундан ҳам яхши қўшиқлар яратасан", дедим. Орадан кўп ўтмай Феруза опа ижросидаги "Кел, севишайлик" таронаси яратилди. Баҳодир хоҳласа, бу қўшиқ учун мендан кўпроқ ҳақ ҳам сўраши мумкин эди, мен бунга рози эдим", — дея сўзларини якунлади.

Мазкур суҳбат ижтимоий тармоқларда ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда. Кўплаб мухлислар изоҳларда "Бизнинг севгимиз бошқача" айнан Юлдуз Турдиева ижросида ўзига хос жаранглаганини, қўшиқ хонанданинг овози ва услубига жуда мос тушганини таъкидламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар