date

Хонанда Манзуранинг шахсий ҳаётида тез орада янгилик бўладими?

Хонанда Манзуранинг шахсий ҳаётида тез орада янгилик бўладими?

Ўзбекистон эстрадасининг севимли хонандаларидан бири Манзуранинг шахсий ҳаётида янгилик бўлаётгандек. Хонанда сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги билан мухлислар эътиборини тортмоқда ва навбатдаги Instagram пости ҳам бундан мустасно бўлмади.

Манзура ўз саҳифасида видео жойлаб, унда автомобилда бир йигит билан бирга кетаётганини кўриш мумкин. Кадрда улар қўл ушлашган ҳолда акс этган бўлиб, бу ҳолат мухлислар орасида илиқ таассурот қолдирди. Видео қисқа бўлишига қарамай, у хонанданинг шахсий ҳаёти борасида турли тахмин ва муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мухлислар эса Манзурага самимий тилаклар билдирмоқда. Изоҳларда унга бахт, тинчлик ва муҳаббат тилаганлар кўпчиликни ташкил этади. Хонанданинг ўзи бу борада ҳозирча аниқ изоҳ бермаган бўлса-да, видео кўплар томонидан ижобий қабул қилинди ва Манзуранинг бахтли эканига ишора сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Манзуранинг шахсий ҳаётида тез орада янгилик бўладими?