Микеланжелонинг унутилган чизмаси 23 миллионга баҳоланди!

Ню-Ёркдаги Чристиеъс ауксионида Микеланжелога тегишли илгари номаълум чизма 23 миллион долларга сотилди. Мутахассислар унинг бошланғич нархини атиги 2 миллион доллар деб баҳолаган эди. 500 йил аввал ишланган чизма Ватикан Сиктин капелласининг шифтидаги Ливия Сивиласи оёғи учун тайёрланган этюд ҳисобланади. Асар эгасига бувисидан мерос қолган бўлиб, у чизманинг асл қийматидан бехабар эди.
Ню-Ёрк шаҳридаги Christie’с аукционида буюк итальян рассоми Микеланжелога тегишли бўлган, илгари номаълум бўлган чизма 23 миллион долларга сотилди. Бу сум аниқлангандан деярли 10 баравар юқори бўлиб чиқди.
Мутахассислар чизманинг бошланғич баҳоси атиги 2 миллион доллар атрофида бўлади деб тахмин қилган эди. Аммо 5 февраль куни ўтган “Эски усталар асарлари” кимошидида асар мисли кўрилмаган нархга сотилиб кетди.
Чизма Микеланжело томонидан 500 йил аввал ишланган бўлиб, Ватикан Сиктин капелласининг шифтини безаш жараёнида чизилган Ливия Сивиласи (башорат қилувчи аёл)нинг оёғи учун тайёрланган этюд деб баҳоланди.
Энг қизиғи — бу дурдона тасодифан топилган. Расмнинг эгаси Christie’с’га уни шунчаки баҳолаш учун юборган ва унинг асл қийматидан мутлақо бехабар бўлган. Маълум бўлишича, чизма унга бувисидан мерос қолган, расм эса XVIII асрдан бери оилада сақланиб келинаётган эди.
Christie’с вакили Эндрю Флетчер бу воқеани ўз фаолиятидаги энг ҳаяжонли ва унутилмас ҳодисалардан бири деб атади.































Изоҳлар 0
…