Зайн Малик “Коннакол” альбоми билан мусиқага қайтмоқда

Зайн Малик – собиқ One Direction гуруҳининг аъзоси ва ҳозирги яккахон ижодкор — мухлисларини янги "Коннакол" номли бешинчи студиявий альбоми билан хурсанд қилмоқда. Альбом 2026 йил 17 апрель куни расман тақдим этилади.
Янги альбомнинг етакчи треки — “Die for Me” эса 6 февраль куни релиз қилиниб, қисқа вақт ичида мусиқасеварлар орасида машҳурликка эришди.
Зайн бу альбомни “энг шахсий лойиҳам” деб атаган. Унга кўра, “Коннакол” альбоми Жанубий Осиё маданияти ва унинг мероси билан бевосита боғлиқ. Альбом муқовасида эса қор қоплони тасвирланган — бу ҳам минтақанинг муҳим тимсолларидан биридир.
Зайн альбомдаги бир нечта янги қўшиқларни Лас-Вегасдаги махсус резидент шоусида илк марта ижро этди. Мухлислар шоуда махсус аудио будкаларда альбомдан қисмлар тинглаш имкониятига эга бўлишди.
Альбом чиқарилиши олдидан, Малик ўзининг мусиқий йўналишида янги бурилиш ясаётгани, миллий илдизларга мурожаат қилганини билдирган. У нафақат мусиқаси, балки альбом концепцияси орқали ҳам мерос, маданият ва шахсий ўсиш ғояларини ифодаламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!