date

Ғайбулла Турсунов бир қийналган оиланинг кредитини тўлиқ қоплаб берди

Ғайбулла Турсунов бир қийналган оиланинг кредитини тўлиқ қоплаб берди

Машҳур хонанда Ғайбулла Турсунов ўзининг сахийлиги билан яна бир бор эътиборни қозонди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда унинг Андижон вилоятида яшовчи бир оиланинг кредитини тўлиқ тўлаб бергани акс этган.

Мазкур ҳолат Маданият вазири Озодбек Назарбеков томонидан ҳам тасдиқланди. Вазирнинг айтишича, бу хайрли иш санъаткор ташаббуси билан амалга оширилган.

Хонанданинг бу ҳаракати кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан олқиш билан кутиб олинди. Айниқса, бугунги кунда оғир ижтимоий ҳолатда яшаётган оила учун бу жуда катта ёрдам бўлди.

Ғайбулла Турсунов нафақат ўзининг ижоди, балки инсоний фазилатлари билан ҳам мухлислар қалбидан жой олганини яна бир бор исботлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ғайбулла Турсунов бир қийналган оиланинг кредитини тўлиқ қоплаб берди