Ғайбулла Турсунов Президент ҳазилидан кейинги ҳолатини айтди: «Гапирадиган гапларимни ҳам унутдим» (видео)

Ғайбулла Турсунов Президент ҳазилидан кейинги ҳолатини айтди: «Гапирадиган гапларимни ҳам унутдим» (видео)

Хонанда Ғайбулла Турсунов учун Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасидаги кунлар унутилмас воқеаларга бой бўлди. Санъаткор юксак давлат мукофоти — «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Тантанали маросимдан сўнг хонандадан Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Қуралайни ҳам танийман» деган ҳазилидан кейин қандай ҳисларни бошдан кечиргани сўралди.

Ғайбулла Турсунов бу сўзлар унга катта таассурот қолдирганини таъкидлади.

«Жуда ҳам ҳаяжонланиб кетдим. Президентимиз шу қўшиғимни билганлари учун жуда катта ҳаяжон босди. Ҳатто гапирадиган гапларимни ҳам унутиб қўйдим», — деди хонанда.

Санъаткор давлат раҳбари томонидан меҳнати ва ижодига берилган юксак баҳодан хурсанд эканини ҳам билдирди.

«Мен жуда ҳам хурсандман. Давлат раҳбаримиз бизларга, меҳнатимиз ва хизматларимизга шундай катта мукофот берганларидан жуда мамнунман ва миннатдорман», — деди Ғайбулла Турсунов.

Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда ҳам кузатувчилар хонандани «Дўстлик» ордени билан табриклаб, унга ижодий фаолиятида янада катта муваффақиятлар тиламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар