Жасмин ва Ғайбулла Турсуновнинг янги дуэтидан парча мухлислар диққатида! (видео)

Жасмин ва Ғайбулла Турсуновнинг янги дуэтидан парча мухлислар диққатида! (видео)

Хонанда Жасмин ва Ғайбулла Турсунов мухлисларига “Кераксан” номли янги дуэтни тақдим этишга тайёрланмоқда. Ижодкорлар ижтимоий тармоқларда қўшиқдан қисқа парчани улашиб, бўлажак премьера ҳақида маълумот берди.

“Баъзан битта сўз ҳаммасини айтади — Кераксан", — дея изоҳ қолдирди ижодкорлар.

Маълум қилинишича, Жасмин ва Ғайбулла Турсунов САЙРО саҳнасида илк бор дуэт куйлайди. Қўшиқ учун тайёрланган лавҳаларда пушти осмон остидаги икки қайиқ ва бир-бирига интилаётган икки овоз тасвирланган. Бу эса янги таронага ўзгача руҳ бағишламоқда.

“Кераксан” қўшиғининг премьераси 27-октябрь куни соат 19:00 га белгиланган.

Айни пайтда мухлислар янги дуэтни интиқлик билан кутмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда кузатувчилар қўшиқдан умидлари катта эканини билдириб, икки хонанданинг ҳамкорлиги қандай янграшига қизиқиш билдиришмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар