«Мен қуралай кўзни яхши танийман»: Президент Ғайбулла Турсунов билан ҳазиллашди (видео)

26 август куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда таниқли хонанда Ғайбулла Турсунов юксак давлат мукофоти — «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев санъаткорнинг кўп йиллик самарали ижоди, миллий маданиятни ривожлантириш ҳамда ўзбек санъатини халқаро майдонда кенг тарғиб этишга қўшаётган муносиб ҳиссасини юқори баҳолади.
Давлат раҳбари «Дўстлик» орденини Ғайбулла Турсуновга шахсан топширди. Мукофотни топшириш жараёнида Президент хонанда билан ҳазиллашиб, «Мен қуралай кўзни яхши танийман», дея илиқ муносабат билдирди.
Ғайбулла Турсунов ушбу қувончли воқеадан сўнг ижтимоий тармоқда ўз миннатдорчилигини билдирди.
«Мени қўллаб-қувватлаб келаётган оилам, яқинларим, ижодий жамоам ва азиз мухлисларим — сизларнинг меҳрингиз мен учун жуда қадрли. Билдирилган ҳар бир табрик ва эзгу тилак учун чин қалбимдан раҳмат!» — деб ёзди хонанда.
Кузатувчилар ҳам санъаткорни «Дўстлик» ордени билан табриклаб, унга ижодий фаолиятида янада катта муваффақиятлар тилашмоқда.






























Изоҳлар 0
…