Ғайбулла Турсунов Humo Arena’да катта яккахон концерт беради!

20 ноябрь куни Тошкентдаги Humo Arena саҳнасида ўзбек эстрадаси вакили Ғайбулла Турсуновнинг «Қуралай» номли катта яккахон концерти бўлиб ўтади. Хонанда мухлисларига унутилмас мусиқий оқшом тақдим этишни режалаштирган.
Концерт дастуридан ижодкорнинг тингловчилар орасида машҳурликка эришган бир қатор қўшиқлари ўрин олади. Жумладан, мухлислар «Жанона», «Ёр», «Шунчаки» ва «Қуралай» каби тароналардан жонли ижрода баҳраманд бўлишлари мумкин. Шунингдек, дастур давомида хонанданинг бошқа қўшиқлари ҳам янграши кутилмоқда.
Катта саҳнада ташкил этиладиган концерт Ғайбулла Турсунов ижодига мухлислик қиладиганлар учун севимли тароналарни бир жойда тинглаш имкониятини яратади.
Тадбирга кириш чипталари 80 минг сўмдан бошланади. Уларни iTicket.uz сайти орқали харид қилиш мумкин.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…