Хонанда Умидахон туғилган кунини янгича тренд билан кутиб олди!

2 март куни хонанда Умидахон таваллуд айёмини нишонламоқда. Санъаткор 36 ёшни қарши олиб, ушбу қувончли лаҳзаларни мухлислари билан бўлишди.
Умидахон ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида самимий изоҳ қолдирди: “Ҳуш келдинг 36 баҳорим. Аллоҳим шу кунларга эсон-омон, соғлик-саломатликда етказганига шукур”, — дея ёзди хонанда.
Санъаткорнинг ушбу пости қисқа фурсатда кўплаб изоҳ ва табрикларга сабаб бўлди. Мухлислар ва яқинлари унга илиқ тилаклар билдириб, янги ёшида омад ва муваффақиятлар тилашмоқда.
36 ёшни қарши олган Умидахон ижодий фаолиятини давом эттириб, мухлисларига янги қўшиқлар ва лойиҳалар тақдим этиши кутилмоқда. Туғилган кун муносабати билан унга совғалар ва самимий тилаклар ёғилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг