date

Хонанда Дилноз клип суратга олиш учун қанча пул сарфлашини очиқчасига айтди

Хонанда Дилноз клип суратга олиш учун қанча пул сарфлашини очиқчасига айтди

Хонанда Дилноз интервьюлардан бирида ижодий фаолияти билан боғлиқ харажатлар ҳақида очиқ гапирди. Унинг айтишича, концерт ва хизматлардан тушган маблағларнинг барчаси шахсий эҳтиёжлар учун сарфланмайди.

Санъаткор таъкидлашича, даромаднинг муайян қисми ижодга йўналтирилади. Хусусан, бир оддий қўшиқни тўлиқ тайёрлаш жараёни ўртача 3 минг долларгача маблағни талаб қилади.

Клип суратга олиш харажатлари эса бундан ҳам юқори. Дилнознинг сўзларига кўра, одатда клип ишлаб чиқариш учун 4–5 минг доллар атрофида маблағ сарфланади.

Айрим ҳолатларда эса клип бюджети 10–15 минг долларгача етиши мумкин. Хонанда айни пайтдаги янги клипи тахминан 4–5 минг доллар атрофидаги маблағ эвазига суратга олинаётганини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Дилноз клип суратга олиш учун қанча пул сарфлашини очиқчасига айтди