date

Женисбек Пиязов “Ёнимда бўлгин” номли янги қўшиғини тақдим этди

Женисбек Пиязов “Ёнимда бўлгин” номли янги қўшиғини тақдим этди

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, опера хонандаси Женисбек Пиязов “Ёнимда бўлгин” номли янги қўшиғини ҳамда унга ишланган видеоклипни мухлисларига тақдим қилди. Янги асар сокин ва романтик кайфиятда ижро этилган бўлиб, оила, садоқат ва муҳаббат каби қадриятларни тараннум этади.

Қўшиқ оркестр жўрлигида янграйди. Мазкур композицияда бастакор Шухрат Зокиров пианино ижроси билан иштирок этган. Асарда операга хос унсурлар ҳамда замонавий эстрада услуби бир-бирига уйғунлашиб, хонанданинг академик овоз имкониятларини янада равшан кўрсатади.

Видеоклип ретро руҳда бошланади. Сюжетда бир оиланинг шаклланиши, ҳаёт синовлари, турли паст-баландликлардан ўтиб, бахтли лаҳзалар сари интилиши тасвирланган. Клипда ёш актёрлар Айсенем Юсупова ва Муҳаммад Али Алиев ролларни ижро этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Женисбек Пиязов “Ёнимда бўлгин” номли янги қўшиғини тақдим этди