date

Женисбек Пиязов ва Озода Нурсаидова ўртасидаги “жанжал” аслида пранкмиди?

Женисбек Пиязов ва Озода Нурсаидова ўртасидаги “жанжал” аслида пранкмиди?

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган Женисбек Пиязов ва Озода Нурсаидова ўртасидаги “жанжал” аслида пранк экани маълум бўлди. Санъаткорлар тарқалган видеолар ортидан ҳолатга ойдинлик киритишди.

Тарқалган лавҳаларда Женисбек Пиязов Озода Нурсаидованинг концертига гуллар билан кириб боргани акс этган. Шундан сўнг у мухлисларга пранк уюштирилганини айтиб, ижтимоий тармоқлардаги шов-шувга изоҳ берди.

“Ҳурматли пранкчилар, биз халқ артистларининг бунақа нарсалар қўлидан келмайди деб ўйламанглар. Бу энг осони. Бизга Оскар бериш керак, ҳамма ишонди, дадам ҳам телефон қиляпти”, — деди хонанда ҳазил аралаш тарзда.

Женисбек Пиязовнинг айтишича, улар аслида мухлисларга санъатдаги ҳақиқий меҳнат нималигини кўрсатмоқчи бўлган. У 10 кун давомида жонли ижрода, оркестр билан тик оёқда концерт бериш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмаслигини таъкидлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Женисбек Пиязов ва Озода Нурсаидова ўртасидаги “жанжал” аслида пранкмиди?