date

Муқаддас Холиқова "Меҳнат шуҳрати" орденига сазовор бўлди

Муқаддас Холиқова "Меҳнат шуҳрати" орденига сазовор бўлди

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг мукофотлаш тўғрисидаги фармони эълон қилинди. Байрам муносабати билан турли соҳаларда фаол меҳнат қилиб келаётган 72 нафар аёл давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Расмий ҳужжатда аёлларга юксак эътибор ва эҳтиром кўрсатиш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ҳамда нуфузини ошириш, шунингдек, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ташаббускор хотин-қизларни рағбатлантириш мақсади қайд этилган.

Мукофотланганлар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова ҳам бор. У "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.

Муқаддас Холиқова кўп йиллардан бери миллий театр санъати ривожига ҳисса қўшиб келаётган ижодкор сифатида танилган. У саҳнада турли қиёфа ва тақдир эгаларини маҳорат билан жонлантириб, томошабинлар меҳрини қозонган. Актриса иштирок этган қатор фильмлар эса ҳанузгача мухлислар томонидан севиб томоша қилинади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Муқаддас Холиқова "Меҳнат шуҳрати" орденига сазовор бўлди