Ҳожибой Тожибоевнинг кенжа қизи Мадина Тожибоевадан қувончли янгилик!

Ҳожибой Тожибоевнинг кенжа қизи Мадина Тожибоевадан қувончли янгилик келди. У ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали ҳомиладор эканини маълум қилди.
Маълумки, Мадина Тожибоеванинг блогер Ислом исмли йигит билан тўйи бўлиб ўтган эди. Энди эса ёш оила ҳаётида янада қувончли давр бошланди. Мадина видеолавҳа орқали турмуш ўртоғи билан фарзанд кутаётганини билдирди.
У видео остида: “Алҳамдулиллаҳ. Бугун нима сабабдан ижоддан тўхтаб, инстаграмда кам кўринганимиз сабабини қўйгимиз келди”, дея изоҳ қолдирди. Бу хабар қисқа фурсатда мухлислар эътиборини тортди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва мухлислари Мадина Тожибоевага илиқ тилаклар билдириб, уни самимий табриклашди. Кўпчилик ёш оилага бахт, хотиржамлик ва соғ-саломат фарзанд тиламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг